Коронавирусдан вафот этганлар сони 315 кишига етди

Касалхоналарда 2394 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 31 августга ўтар кечаси хабар беришича, сўнгги бир кун ичида Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида бир нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу билан коронавирусдан ўлганлар сони 315 кишини ташкил қилди.

Коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари Ўзбекистон бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилоятида қайд этилди. Пойтахт Тошкентда 220 нафар, Тошкент вилоятида 36 нафар, Қашқадарё вилоятида 11 нафар бемор вафот этган.

30 август куни Ўзбекистонда 368 ҳолатда касаллик қайд этилган, 460 нафар бемор соғайган.

Жами 41 528 нафар бемордан 38 819 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Касалхоналарда 2394 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда.