Термизда тест синовлари важидан айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланади

Термиз шаҳри кўчаларидан бири.

Термиз шаҳрида жорий йил 2 сентябридан 14 сентябрига қадар ОТМга тест синовлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, мазкур чеклов Термиз шаҳар ҳокимининг фармойишига асосида киритилмоқда.

Хабарномада тест синовлари ўтказиладиган кунлари “Сурхон” спорт мажмуаси, Термиз олимпия захиралари мактаб интернати, “Алпомиш” ўйингоҳи ва ДХХ футбол майдонига олиб борувчи кўчалар ҳаракат учун ёпилиши билдирилган.