Доллар ва евронинг расмий курси пайшанбадан яна кўтарилади

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 3 сентябридан валюталарнинг сўмга нисбатан нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ маълумотига кўра, пайшанба кунидан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 21 тийинга қимматлаб, 10 минг 270 сўм 8 тийинни ташкил этади.

Евронинг расмий курси эса олдинги курсга нисбатан 126 сўм 61 тийинга ошиб, 12 минг 231 сўм 67 тийинга тенг бўлади.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.