Тожик расмийси: Ўзбекистон йил охиригача Тожикистонга газ беришни тўхтатди

Ўзбекистон йил оҳиригача Тожикистонга суюлтирилган газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди.

Бу ҳақда Тожикистон Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши хизмат раҳбари Абдулмажид Мўминзод маълум қилди.

Жаноб Мўминзодга кўра, Қозоғистон ҳам газ экспортини чеклаган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон томони Тожикистонга суюлтирилган газ экспортини чеклаши сабабини очиқламаган.

Тожикистонга асосан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия суюлтирилган газ экспорт қилади.

2020 йилнинг дастлабки 7 ойида Тожикистон 102 минг долларга 264 минг тонна суюлтирилган газ импорт қилган. Ҳар бир тонна газ 435 доллардан баҳоланган.

Тожикистон импорт қилган суюлтирилган газнинг 92,3 фоизини ёки 244 минг тоннасини Қозоғистондан олган.

Ўзбекистон 19,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берган. Бу Тожикистон импорт қилган жами газнинг 7,4 фоизиин ташкил қилади. Россия эса Тожикистонга 499 тонна газ сотган.