Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 8 сентябридан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
МБ маълумотига кўра, сешанба кунидан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 4 сўм 9 тийинга қимматлаб, 10 минг 274 сўм 17 тийинни ташкил этади.
Евронинг расмий курси эса олдинги курсга нисбатан 69 сўм 11 тийинга арзонлаб, 12 минг 162 сўм 56 тийинга тенг бўлади.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.