Саккиз ойда Ўзбекистонга 23 миллион долларлик мобил телефон олиб кирилди

Жорий йил 1 сентябрига қадар Ўзбекистонга қиймати 23 миллион 300 минг AҚШ долларига тенг бўлган 360 мингдан зиёд мобил телефони импорт қилинган. Бу ўтган йили мобил телефонлар импортига сарфланган пулдан 19 миллион 600 минг долларга кўпдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Давлат статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобиль телефонлар импорт қилган. Улар орасида Хитой Ўзбекистонга энг кўп (14 миллион 900 минг долларлик) телефон сотган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Вьетнам (3,7 млн доллар), Ҳиндистон (2,8 млн доллар) ва Бирлашган Араб Амирликларини (1,1 млн доллар) кўриш мумкин.

Қўмита 2019 йили Ўзбекистонда қиймати 31,7 миллиард сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун 235 минг дона телефон ишлаб чиқарилганини қўшимча қилган.