Коронавирусдан вафот этганлар сони камида 470 кишига етди

30 сентябрь куни мамлакатда 471 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди. Бу билан Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони расман 470 кишига етди.

30 сентябрь куни мамлакатда 471 ҳолатда касаллик қайд этилди, 487 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 825 нафар бемордан 53 457 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2898 нафар бемордан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.