Фан доктори Назира Салоҳова 77 ёшида вафот этди

Назира Салоҳова Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондан эндокринология бўйича биринчи координатори бўлган.

Эндокринолог, профессор, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондан эндокринология бўйича биринчи координатори, Халқаро диабетологлар федерациясининг (ИДФ) доимий аъзоси, Марказий Осиё диабетологлар ассоциациясининг биринчи президенти Назира Салоҳова узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги 30 сентябрь куни хабар берди.

Назира Салоҳова 1943 йилда Самарқанд шаҳрида давлат хизматчилари оиласида туғилган. И.М.Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетини имтиёзли диплом билан тугатган.

Касбий фаолиятини Тошкентдаги Фанлар Академиясининг Биоорганик кимё институтида катта илмий ходим сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент тиббиёт институтининг эндокринология кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Салоҳова тиббиёт фанлари номзоди ва доктори бўлган кўплаб илмий кадрлар тайёрлаган.