Коронавирусдан вафот этганлар сони расман 489 кишига етди

6 октябрь куни мамлакатда 365 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 7 октябрда билдиришича, сўнгги бир сутка ичида Ўзбекистонда 4 киши коронавирусдан вафот этди. Бу билан касалликдан қазо қилганлар сони расман 489 кишига етди.

6 октябрь куни мамлакатда 365 ҳолатда касаллик қайд этилди ва 414 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 789 нафар бемордан 325 нафари оғир, 165 нафари эса ўта оғир аҳволда.