Коронавирусга чалинганлар сони 62 мингдан ошди

62055 нафар бемордан 59 095 нафари соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 октябрь куни сўнгги бир сутка ичида яна 317 кишида коронавирус аниқланганини билдирди. Бу билан расман коронавирусга чалинганлар сони 62055 кишига етди.


Вазирликнинг маълум қилишича, 14 октябрда коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этиб, жами кўрсаткич камида 514 нафарга етди.


Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62055 нафар бемордан 59 095 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 446 нафар бемордан 317 нафари оғир, 102 нафари эса ўта оғир аҳволда.