Кадастр агентлигида тозалаш бошланди, раҳбарларнинг 61 фоизи аттестациядан ўтолмади

Давлат кадастри палатасининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари кўчмас мулкни хатловдан ўтказмоқда, 15 октябрь, 2020 йил (Кадастр агентлиги Телеграм каналидан олинган сурат)

Кадастр агентлигида ишловчи 346 раҳбар шу йилнинг ноябрь ойида президент қарори асосида аттестациядан ўтказилди.

Давгеодезкадастр матбуот хизмати берган хабарга кўра, аттестациядан раҳбарларнинг 61 фоизи ўта олмаган.

Расмий маълумотга кўра, 24 фоиз раҳбар аттестациядан ўтган, 15 фоизи шартли ўтган.

3 декабрдан эса Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланган.

Шунингдек, расмий маълумотга кўра, ушбу тизимда тозалаш ишлари бормоқда ва унинг натижаси асосида, 1 июндан 1 декабргача лавозимини суиистеъмол қилган ва сусткашликка йўл қўйишда айбланган 850 дан ортиқ ходим ишдан бўшатилган.