Мирзиёев Хоразм вилоятига сафар қилмоқда

Мирзиёев сўнгги бор Хоразмга 2020 йилнинг мартида сафар қилган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабр куни Хоразм вилоятига сафарини бошлади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш экани айтилмоқда.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи олдидан президент бориши эҳтимоли бўлган туманларда шошилинч равишда ободончилик ишлари қилинган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Хоразмда Мирзиëев ташрифига сохта парниклар қурилмоқда

Озодлик 11 декабр куни Шовот туманида йўллар четига ичида ҳеч нарсаси йўқ парниклар барпо қилингани ҳақида хабар берган эди.