Коронавирусга чалинганларнинг энг кўпи Тошкент ва Самарқандда. Икки бемор вафот этди

Ўлганлар сони 652 кишига етди.

Ўзбекистонда 1 май куни яна 393 кишида коронавирус аниқланди. Бу билан коронавирусга чалинганлар сони 91643 нафарни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, янги касалланиш ҳолатларининг 216 нафари Тошкент шаҳрида, 72 нафари Самарқанд вилоятида ва 46 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Қолган 11 вилоятнинг ҳар бирида 3 нафардан 9 нафаргача бемор аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 87628 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. 1 май куни коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди. Бу билан Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони 652 кишига етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3363 нафар бемор даволанмоқда.