ЎзЛиДеП президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси жорий президент Шавкат Мирзиёев номзодини яна бир муддатга илгари сурган.

Бу ҳақдаги қарор партия Cиёсий кенгашининг мажлисида қабул қилинган.

Президент сайлови 24 октябрь куни бўлади.

Ўтган ой охирида Марказий Сайлов Комиссияси мамлакатда президентлик сайловларига старт берилганлигини эълон қилган эди.

Октябрь ойида бўладиган сайловларда 5 та партия – "Адолат" СДП, "Миллий тикланиш" ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суришди.

Номзодлар орасида мухолиф партия намаёндалари йўқ.