CCВ: Бир кунда 966 кишида коронавирус аниқланди, 9 бемор вафот этган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда сўнгги бир кунда 966 кишида коронавирус, 529 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 9 бемор вафот этгани ҳақда билдирди.

Вазирликка кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142124 (+966) нафарни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда 13 августдан масжидларда яна жума намозларини адо этишга рухсат берилди. Аввалроқ Республика махсус комиссияси умумий овқатланиш объектлари фаолиятига чекловларни ҳам юмшатган эди.

Янги талабларга мувофиқ, масжид ва ресторанларнинг ишчи-ходимлари ҳам ташриф буюрувчилар ҳам коронавирусга қарши эмланган бўлиши, тиббий ниқобда ва ижтимоий масофа сақлаши лозим.