"Замминистрнинг иккинчи хотини" яна қоидабузарлик билан қўлга тушди

"Замминистрнинг иккинчи хотини" эканини айтган аёл автомобили билан яна бир қоидабузарлик собир этган ва улови жарима майдончасига жойлаштирилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ номаълум аёлнинг ўзини йўл патрул хизмати ходимларига "замминистр"нинг иккинчи хотини эканини айтиб, уларга қаршилик кўрсатгани акс этган видео тармоқда муҳокамага сабаб бўлганди.

ИИВ маълумотига кўра, 1996 йилда туғилган М.Э. ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан автомобиль бошқаргани, бошқарув вақтида телефондан фойдаланганлиги бўйича Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ю.С. томонидан баённома тузилиб, Nexia-3 русумли, 01 Х743DB давлат рақам белгили автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.