Вазир: Мактабларда дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади

Ўзбекистон мактабларида 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Вазирга кўра, бола ёки оиласидан кимдир COVID-19га чалинган бўлса ёки ўқитувчи ва ўқувчилар орасида касаллик аниқланса таълим жараёни вақтинча масофадан бўлиши мумкин.

Шунингдек, вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин бўлади.

Бундай ўқувчилар учун параллел равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериб борилади.

Бундан аввал Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишига рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди.