Бекмамбетов Ўзбекистонда мультфильм олмоқчи, Тошкентда анимация мактабини ҳам очмоқчи

Россияда ижод қиладиган Тимур Бекмамбетов ўтган аср оҳирларида Тошкентдаги “Илҳом” театри ва “Ўзбекфильм”да рассом бўлиб ишлаган. У Ҳолливудда ҳам ижод қилган. 

Тошкентда ўтаётган Халқаро кинофестивалда Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Шакен Айманов номидаги “Казахфильм” киностудияси ва режиссёр Тимур Бекмамбетовнинг “Базелевс” компанияси ўртасида Хўжа Насриддин ҳақида мультфильмни суратга олиш бўйича келишув имзонланган.

Келишувга кўра, мультфильм қисман Ўзбекистон ва Қозоғистонда суратга олинади.

“Базелевс” студияси, шунингдек, Ўзбекистонда икки анимация мактабини очади.

Россияда ижод қиладиган таниқли кинорежиссёр, Бекмамбетов ўтган аср оҳирларида Тошкентдаги “Илҳом” театри ва “Ўзбекфильм”да рассом бўлиб ишлаган. У Ҳолливудда ҳам ижод қилган.

Шу йил май ойида уч йил аввал Ўзбекистон президентининг қарори билан ташкил этилган “Мультипликацион фильмлар студияси” фаолияти “Ўзбеккино” раҳбарининг май ойидаги қарори билан тугатилган ва ходимлари ишдан бўшатилганди.

Мультипликацион фильмлар студияси нинг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбеккино” раҳбариятини мультипликацияни йўқ қилишда айблаб чиқишганди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати раҳбари Нозим Сафари Озодликка “Анимацион фильмлар студияси” ДУК томонидан яратилган, бунинг учун улкан давлат маблағлари сарфланган анимацион фильмлар ўзбек ёш томошабинлари эътиборини жалб қила олмаганини айтган.

Совет даврида халқаро совринлар олган ўзбек мультипликацияси, мутахассисларга кўра, кейинги чорак аср мобайнида ривожланмасдан қолиб кетди.