Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кундуздаги ҳужумни қоралади

Худкуш ҳужумчи Шиа мусулмонларининг Саид Обод масжидини нишонга олган. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума куни содир этилган ҳужумни қоралади.

Вазирлик 50 инсон ҳалок бўлан, 150дан ортиқ одам яраланган Кундуздаги масжидга қилинган ҳужумни ғайриинсоний амал деб атаб, жабрланувчиларнинг оилаларига таъзия билдирди.

Худкуш ҳужумчи Шиа мусулмонларининг Саид Обод масжидини нишонга олган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳужумдан бир кун олдин Кобулда Толибон ҳукуматининг ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий билан учрашганди.

Бу ҳақда Толибон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдулқаҳҳор Балхий 7 октябрь куни ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.

Билдирилишича, Ўзбекистон вазири Толибон билан транзит, энергетика ва савдо-сотиқ масалаларини муҳокама қилган.

Толибон 15 августда Афғонистон ҳукуматини босиб олганидан бери юқори даражали ўзбек расмийси илк бора Кобулга сафар қилмоқда.

Абдулқаҳҳор Балхийнинг ёзишича, Ўзбекистон вазири “кўчаларнинг озодлагини, шаҳар бошқарилаётганини, кўчаларда одамлар юрганини ва хавфсиз муҳитни кўрганидан ўта мамнун бўлгани”ни изҳор қилган.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати Абдулазиз Комилов Кобулга сафар қилгани тўғрисида сукут сақламоқда.