Жиззах ўйингоҳида яна муштлашув, ҳакам 11 футболчига сариқ карточка кўрсатди

Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Насаф" футбол жамоалари ўртасилаги футбол ўйини пайти стадионда муштлашув рўй берди.

Ўзбекистон Кубогининг чорак финали доирасида Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда "Сўғдиёна" клуби "Насаф"ни қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан тугади.

Мусобоқа якунланганидан кейин футболчилар майдонни тарк этаётганида икки жамоа аъзолари ўртасида келишмовчилик юз берган.

Бунинг оқибатида, футболчилар ўртасида муштлашув юзага келган.

Бош ҳакам жами 11 футболчига сариқ карточка кўрсатди.

Ўзбекистонда футбол мусрбоқаларида муштлашув илк бор бўлаётгани йўқ.

Август ойида Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги "Орол" стадионида туманнинг "Мўйноқ сити" ва "Жайхун" жамоалари ўртасидаги ўйинда келишмовчилик келиб чиққан ва бош ҳакам қароридан норози бўлган айрим томошабинлар майдонга чиқиб тартибсизлик уюштиришганди.

Икки йил аввал Ўзбекистондаги “Жиззах барс” ҳамда “Зафар” футбол клублари мухлислари ўртасидаги муштлашувда ўнлаб одам жароҳатланган эди.