ИИВ: Ўзбекистонда автоҳалокатлар оқибатида жорий йил 1964 киши ҳалок бўлган

Ўзбекистонда йил бошидан буён 7684 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Автоҳалокатлар оқибатида 1964 киши ҳалок бўлган ва 6886 киши жароҳатланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўтган йили 6982 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда 1962 киши ҳалок бўлганва 6591 киши жароҳатлангани билдирилган.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли 40 фоизи тезликни меъёридан ошириш натижасидир.

ИИВнинг бу баёноти Ўзбекистонда тезлик учун жаримани камайтириш талаб этилаётган бир пайтда эълон қилинди.

Фуқаролар томонидан бугунги кунда қўлланаётган жарималар миқдори юқорилиги бўйича эътирозлар билдирилган.

Ижтимоий тармоқларда жарима юқорилигини "адолатсизлик", "шармандалик" деб аташган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси иккинчи қисми санкциясидаги жарима миқдорини БҲМнинг 3 баравари — 810 минг сўм (ҳозир 5 баравар — 1 млн 350 минг сўм) қилиб белгилаш бўйича таклиф билдирилган.