Ҳажга кетган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Тошкентга қайтди

Бортида 245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган Uzbekistan Airways авиаширкати учоғи 14 июль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнган. Бу ҳақда “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарномада қайд этилишича, Ҳаждан қайтган илк зиёратчилар пойтахт аэропортининг учиб келиш залида кутиб олиниб, махсус автобусларда “Новза” жоме масжидига етказилган.

Ширкат 14 июлдан 31 июлгача Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусга жами 45 та рейс амалга оширилиши режаланганини қўшимча қилган.