ШҲТ давлатлари аксил террор амалиёти ўтказади

ШХТ давлат раҳбарлари саммити, Тошкент 11 июн, 2010 йил

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар 6 май куни Хитойда “Тян Шан-2, 2011” номли аксил террор ҳарбий машқлари ўрказади.

Интерфекс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу масала 25 март куни Тошкентдаги ШХТ Минтақавий аксил террор маркази кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган.

Йиғилишда терроризм, бузғунчилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича ишлаб чиқилган 2010 – 2012 йилларга мўлжалланган дастурнинг амалга қандай тадбиқ этилаётгани муҳокама қилинган.

2001 йилда тузилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Тожикистон ва Қирғизистон аъзо.

Ҳиндистон, Мўғилистон, Покистон ва Эрон ташкилотда кузатувчилик мақомига эга.