Ўзбекистон-Иордания божхона соҳасида келишув имзолади

30 март куни Ўзбекистон ва Иордания ҳукуматлари божхона соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

CA-NEWS ахборт агентлигининг хабар қилишича¸ ҳужжатни Ўзбекистон томонидан Давлат божхона қўмитаси раиси Зоҳид Дўсанов¸ Иордания томонидан 2010 йил охирида Ўзбекистондаги Иордания элчиси этиб тайинланган Муваффақ Муҳаммад Аҳмад Адлоуни имзолаган.

Келишувда икки томоннинг божхона пошлинаси, солиқ ва тўловлар сонини аниқ белгилаши, шунингдек, маҳсулотлар олиб келишда божхона тарифларини тўғри белгиланишини таъминлаш назарда тутилган.

Жорий йил февралида Ўзбекистон ва Иордания ўртасида икки томонлама солиқ олмаслик ва даромат солиғи тўланмаслигининг олдини олиш ҳақида шартнома имзоланган эди.