ЕИ ва МО ташқи ишлар вазирлари учрашади

7 апрел куни Тошкентда Европа Иттифоқи расмийлари ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари учрашади.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан Янги шериклик стратегиясини амалга ошириш масаласини муҳокама қилгани Европа Иттифоқининг жорий раиси Венгрия ташқи ишлар вазири Янош Мартони, ЕИнинг ривожланиш масалалари бўйича комиссари Андрис Пибалгс ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Моррел Тошкентга кклади. Пьер Моррел Озодлик радиосига Тошкентга аллақачон етиб келганини маълум қилди.

МО давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболлари, савдо-иқтисодий алоқалар, энергетика, атроф-муҳит муҳофазаси, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек учрашувда чегара хавфсизлигини таъминлаш, минтақа хавфсизлиги ва наркотиклар контрабандасига қарши кураш соҳаларида минтақавий ҳамкорликка алоқадор масалаларнинг кўрилиши кутилмоқда.

Йиғилишда Афғонистондаги вазият ҳам муҳокама этилиши режаланган.