Қирғизистон Ўзбекистондан қарзини узди

Қирғизистон табиий газ бўйича 3,4 миллионлик қарзини Ўзбекистонга тўлиғича тўлаб берди.

Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги “Қирғизгаз” очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига таяниб хабар тарқатди.

“Қирғизгаз” расмийларига кўра, бу қарз “Бишкектеплоэнерго” ва "Қирғизжилкоммунсоюз” каби ташкилотлар ҳамда аҳолининг газ пулини тўламагани сабабли йиғилиб қолган бўлган.

Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2011 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан 200-220 миллион куб метр атрофида газ олади. 2010 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан 287,4 миллион куб метр газ сотиб олган.


Жорий йил бошидаги келишувга мувофиқ, Қирғизистон 2011 йилда ўзбек газининг ҳар минг куб метри учун 223 доллардан ҳақ тўлайди.