Хужжатларни қалбакилаштирган жиноий гуруҳ судланди

Россиянинг Няган шаҳар суди Тюмен вилоят прокуратураси қўзғатган жиноий иш юзасидан 30 ёшли Ольга Попова, 46 ёшли Дилбархан Моюлова ва 34 ёшли ўзбекистонлик Зулфия Мамажоновани хорижлик фуқароларнинг Россияда истиқомат қилишга руҳсат берувчи хужжатларни қалбакилаштирганликда айбдор деб топди.

Тюмен прокуратураси тарқатган маълумотга кўра, бу шахслар Няганга келган меҳнат муҳожирларига 2,5-3 минг рублга миграция карталари ва паспортга уриладиган мамлакатга кириб-чиқиш муҳрларини қалбакилаштирган.

Фақатгина аёллардан иборат бу жиноий гуруҳ томонидан ўнлаб Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг Россияда яшаши ва меҳнат қилиши учун хужжатлар “расмийлаштирилган”.

Няган суди 2010 йилнинг март ойида қўлга олинган бу гуруҳ ташкилотчиси Ольга Поповага 4 йил шартли жазо ва 100 минг рубл жарима, Моюлова ва Мамажоноваларга эса 3 йиллик шартли жазо муддати тайинланди.