Ўзбекистонда ҳар тўрт одамнинг бири Интернетдан фойдаланади

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони 7.5 миллиондан ортган.

Агар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тарқатган бу маълумотга ишонилса, Ўзбекистон аҳолисининг чорак қисми жаҳон тармоғидан фойдаланиш имконига эга.

Агентликнинг билдиришича, Ўзбекистонда Интернетга уланиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектлари сони 903 тага, интернет-кафелар сони 968 тага етган. Тармоққа уланишнинг умумий тезлиги секундига 2820 Мбитга тенг.

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони йилдан-йилга ошиб бораётганига қарамай, мамлакат аҳолиси ҳамон мустақил манбалардан ахборот олиш имконидан маҳрумлигича қолмоқда.

Мамлакатда ҳукумат хуш кўрмайдиган мухолифат ва мустақил вeб-нашрлар тўсиб қўйилган.