Ўзбекистон ННТ учун 5 миллиард сўм ажратди

Мамлакатдаги гуманитар муаммоларни ҳал этиш, ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, минтақалардаги экологик ҳолатни соғломлаштириш ишларида ННТ (нодавлат нотижорат ташкилотлари) фаоллигини ошириш, шунингдек, жамиятда ННТ ролини мустаҳкамлаш учун 5 миллиард сўм ажратилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, кейинги уч йил давомида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоатчилик жамғармаси томонидан 11 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

2010 йилда фуқаролик институтларининг 500 дан зиёд лойиҳалари учун 4,5 миллиард сўм сарфланган. Ўтган йили мамлакат бўйича бешта грант танлови ўтказилди.