АҚШ долларининг расмий курси 10 минг 600 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2021 йил 26 майидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ маълумотига кўра, чоршанбадан АҚШ долларининг расмий курси аввалги курсга нисбатан 4 сўм 78 тийинга кўтарилиб, 10 минг 601 сўм 54 тийинни ташкил этади. Гарчи Ўзбекистондаги тижорат банклари май ойи ўрталариданоқ долларни 10 минг 600 сўмдан кўпроқ нархда сотаётган бўлсалар-да, расмий курс ҳали бу қийматга етган эмасди.

Евронинг расмий курси ҳам 26 майдан олдинги курсга нисбатан 51 сўм 43 тийинга қимматлаб, 12 минг 992 сўм 19 тийинга тенг бўлади.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.