АҚШ долларнинг расмий курси кўтарилди, евро курси пасайди

Ўзбекистон Марказий банки 2021 йил 23 февралидан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ маълумотига кўра, сешанбадан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 17 сўм 38 тийинга ошиб, 10 минг 549 сўм 65 тийинни ташкил этади (ўтган ҳафтадаги сўнгги ўзгаришларга кўра, доллар курси 10 минг 532 сўм 27 тийин бўлган эди).

Евронинг расмий курси ҳам олдинги курсга нисбатан 6 сўм 34 тийинга арзонлаб, 12 минг 773 сўм 52 тийинга тенг бўлади (ўтган ҳафтадаги сўнгги ўзгаришларга асосан 12 минг 779 сўм 86 тийин бўлган).

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.