Божхона қўмитаси “Қоплонбек” ўтказиш пунктининг 1 ноябрдан ёпилишига оид маълумотни рад этди

“Қоплонбек” ўтказиш пункти (архив сурати)

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 1 ноябридан ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Зангиота-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пунктлари ёпилишига оид маълумотни рад этди.

Мазкур масканлар ноябрь ойи бошидан 19 ойга ёпилиши ҳақида аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот тарқатган эди.

Божхона қўмитаси 28 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари томонидан мазкур ўтказиш пунктларини реконструкция ва модернизация учун 2022 йил 1 декабридан ёпилишига келишилганини қайд этган.