Расман: Апрель ойидан бери илк маротаба коронавирус бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 13 декабрь куни 136 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу апрель ойидан буён энг паст кўрсаткич, деб хабар берди 14 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бу билан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196094 нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 192841) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз бўлди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1442 нафарга етди.