Коронавирусга чалиниш кунлик сони бўйича март ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистонда 20 декабрь куни 124 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу март ойидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич бўлди.

Айни пайтда коронавирусга чалинганлардан 4 нафари вафот этди ва ўлганлар сони 1465 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197392 киши. Улардан 194212 нафари соғайди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.