Коронавирусга чалинганлар сони 196 мингдан ошди

Ўзбекистонда 14 декабрь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 303 кишига етди.

Сешанба куни 210 га яқин кишида коронавирус аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 193125 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган бемор 3 нафар вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1445 нафар бўлди.

Ўзбекистонда 13 декабрь куни 136 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқлан эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу апрель ойидан буён энг паст кўрсаткичдир.