Коронавирусдан яна тўрт киши вафот этди

Ўзбекистонда 12 декабрь куни коронавирусдан яна 4 киши вафот этди. Бу билан касалликдан вафот этганлар сони 1440 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 декабрь куни мана шундай маълумот берди.

12 декабрда 211 кишида вирус аниқланган, касалликдан соғайганлар 216 нафарни ташкил қилди. Бу билан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар жами сони 195 958 кишига етди, беморлардан 192 677 нафари ёки 98 фоизи соғайди.

Коронавирусга янги чалинганлар сони бўйича ҳамон Тошкент шаҳри биринчиликни эгалламоқда. 12 декабрда пойтахтда 64 кишида вирус аниқланди. Кейинги ўринларни эса Тошкент вилояти (61 киши) ва Бухоро вилояти (17 киши) эгалламоқда.