Жорий йилнинг ўтган 11 ойи ичида Ўзбекистондан 11 та давлатга умумий қиймати 9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 56,8 минг тонна сабзи экспорт қилган. Бу йилнинг шу даврида экспорт қилинган сабзи миқдоридан 9,9 минг тоннага кўпдир.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига мувофиқ, маҳаллий сабзи энг кўп қўшни Қозоғистон (33,9 минг тонна) ва Қирғизистонга (19,2 минг тонна) сотилган. Ўзбекистонда етиштирилган сабзи харидорлари орасида Россия (3,2 минг тонна), Тожикистон (322,5 тонна), Беларусь (10,3 тонна) ва бошқа мамлакатлар ҳам бор.
Хорижга сабзи сотишда пешқадамлик қилган ҳудудлар орасида Андижон вилояти (2,9 млн доллар), Тошкент вилояти (1,2 млн доллар), Қорақалпоғистон Республикаси (1,2 млн доллар) ва Фарғона вилояти (917 минг доллар) кабилар саналган.