Марказий банк доллар ва евронинг расмий курсини бироз пасайтирди

Ўзбекистон Марказий банки 2021 йил 23 мартидан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ маълумотига кўра, сешанбадан АҚШ долларининг расмий курси аввалги курсга нисбатан 8 сўм 5 тийинга пасайиб, 10 минг 505 сўм 92 тийинни ташкил этади (ўтган ҳафтадаги сўнгги ўзгаришлардан кейин кейин доллар курси 10 минг 513 сўм 97 тийинга тенг бўлган эди).

Евронинг расмий курси эса олдинги курсга нисбатан 61 сўм 9 тийинга арзонлаб, 12 минг 494 сўм 69 тийинга тенг бўлади (ўтган ҳафтадаги сўнгги ўзгаришларга асосан евро курси 12 минг 555 сўм 78 тийинга тенг бўлган).

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.