Ўзбекистон Марказий банки 2021 йил 20 майидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
МБ маълумотига кўра, пайшанбадан АҚШ долларининг расмий курси аввалги курсга нисбатан 9 сўмга ошиб, 10 минг 586 сўмни ташкил этади. Бу Ўзбекистонда АҚШ доллари курсида кетма-кетига 7-кун ўсиш бўлганини англатади.
Айни пайтда бугундан евронинг расмий курси ҳам олдинги курсга нисбатан 5 сўм 70 тийинга қимматлаб, 12 минг 927 сўм 62 тийинга тенг бўлади.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.