Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йилнинг 4 январь соат 08:00 дан 5 январь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи мавжудлигини эълон қилди.
Вазирлик бу ҳудуддаги фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраган.
Чимёнда кўчки юз бериши мумкинлигига оид огоҳлантирув ФВВ томонидан бир кун аввал ҳам тарқатилган эди.
Ўзбекистонда ҳордиқ кунлари бўлиб ҳисобланган шу кунларда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, тоғли ҳудудларга тез-тез сафар қилаётганини кузатиш мумкин. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Чимён, Чорвоқ ва Амирсойга бориладиган автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келганига оид хабар ва видеолар тарқалган.