Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида 9 май куни соат 21:25 да ёнғин ва портлаш бўлгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада бир киши тан жароҳати олган. Газ заправкасида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб кетган.
Ёнғинни ўчиришга 5 та ўт ўчириш экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:30 қуршаб олган ва соат 23:00 да бартараф этган.
“Ҳодиса шохобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни заҳира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Самарқанднинг Пахтачисидаги газ заправкасида портлаш. Бир киши жароҳатланди, учта машина зарарланди
Иллюстратив сурат.