Соғлиқни сақлаш вазирининг “Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан тиббиёт ходимларига хижоб ва диний либосларда юришга қўйилган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Телеграм каналида маълум қилди.
Депутатнинг ёзишича, “соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йилнинг 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари тақиқланган эди. Ушбу буйруқ бекор қилинган”.
Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.
2021 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишига рухсат берилган.