Ҳукумат раҳбари лотин ёзувига асосланган алифбога ўтишни тезлаштиришга оид топшириқ берди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, Тошкент ва вилоятлар ҳокимликларига қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Газета.уз нашри ўз тасарруфидаги 1 июль куни имзолаган ҳужжатга асосланган ҳолда хабар қилди.

Аввалроқ Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан лотин алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган. Унга мувофиқ, ҳозирда кирилл алифбосида юритиладиган барча жой ва кўча номлари, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, иш қоғозлари ва турли бланклар 2022 йил декабрига қадар лотин ёзувига ўтказилиши лозим эди.

Эндиликда бош вазирнинг янги қарори билан мулозимлар зиммасига бу вазифани “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик муносабати билан” шу йил 1 августига қадар бажариш юклатилган.