ИИВ автозак ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олиш бўйича 50 млрд сўмлик шартномалар тузди

Тошкентдаги Ички ишлар вазирлиги биноси

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги давлат харидлари доирасида йил бошидан буён 50 та автозак, 16 та тентли автофургов, 30 та автобус ва бошқа транспорт воситалари сотиб олиш бўйича умумий қиймати 48,5 миллиард сўм бўлган шартномалар тузган.

Газета.уз нашри қайдича, 5 март куни ИИВ Kran va Maxsus Texnikalari билан махсус контингентни ташиш учун 50 та автомобиль (автозак) сотиб олиш бўйича битим тузган. Шартноманинг умумий қиймати 23,96 миллиард сўмниташкил этади (битта автозак 479,2 миллион сўм ёки тақрибан 45 минг доллардан баҳоланган).

Айни пайтда вазирлик, 15 февралда тузилган шартномага мувофиқ, UzAuto Trailer’дан 6 та КАМАЗ русумли тентли автофургон сотиб олган. Шартнома қиймати 9,77 млрд сўмни ташкил этган (битта фургон 610,6 миллион сўм ёки 58 минг доллардан кўпроққа баҳоланган).

Шунингдек, ИИВ 25 февраль куни 11 миллиард сўм эвазига қўшимча 30 та SAZ NP 26 автобусини харид қилган.

26 февралда тузилган шартномага кўра эса вазирлик кинологлар учун 3,74 млрд сўмга 51 та Damas-2 D84 автомобилини сотиб олган.