БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюркнинг 13-15 март кунлари Ўзбекистонда ва 16-17 март кунлари Қозоғистонда бўлиши кутилмоқда.
Авввалроқ Фолькер Тюрк Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Омбудсман билан учрашувлар зтказгач, Қорақалпоғистонга бориши хабар қилинган.
28 февраль ва 1 март кунлари Тошкентда бўлган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Ўзбекистон ҳукуматини Нукусдаги 1-2 июль воқеаларида куч ишлатар органлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузилганига оид маълумотларни очиқ ва шаффоф тергов қилишга чақирган эди.
Нукус воқеаларида 21 киши ҳалок бўлгани, 243 киши яралангани хабар қилинган. Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан камида 500 киши ҳибс қилинган. Айни пайтда Бухоро вилоят судида мазкур иш билан боғлиқ биринчи жараён якунланиб, иккинчи жараён ўтказилмоқда.
Тюрк 16-17 март кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада бўлади ва бу ерда 17 март куни матбуот анжумани ўтказади. У Остонада ҳукумат расмийлари билан учрашиши кутилмоқда. Тюрк Қозоғистонга 2022 йилги январь воқеалари юз берганидан бир йил ўтиб ташриф қилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарнинг Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафари бошланмоқда
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк.