Кейинги ҳафта бошигача Тошкентдан Урганчга қўшимча поезд қатнайди

Тошкентдаги темир йўл вокзали (архив сурати)

Жорий йилнинг 4 январидан 9 январигача Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйлаб қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” ширкати матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Темирйўлчилар қайдича, мазкур қарор “йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида” қабул қилинган.

Ҳаракат жадвалига мувофиқ, поезд пойтахтдан Хоразм вилояти марказига 4, 6, 8 январь кунлари соат 23:00 да Тошкентдаги “Жанубий вокзал”дан, акс йўналишда эса 5, 7, 9 январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан йўлга чиқиши айтилмоқда.

Бу ўзгариш туфайли 7 январь куни Андижон-Хива йўловчи поезди ҳаракат жадвалига 1 кунлик ўзгартириш киритилиши қўшимча қилинган.