Ўзбекистонда мавжуд бўлган 14 863 та кўприкнинг 32 фоизи, яъни 4 834 таси қониқарсиз, 5-6 фоизи эса яроқсиз ҳолатда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” фракциясининг йиғилишида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилган депутатлар йўл инфратузилмаси масаласига ҳам эътибор қаратган.
Депутатларга берилган маълумотларда қайд этилишича, кўприкларни таъмирлаш ва қайта тиклаш учун бюджетдан маблағ ажратилган. Жумладан, 2024 йилда 226 та кўприк тикланади, 27 кўприк таъмирланади.
Ўзбекистонда кўприкларнинг аянчли аҳволи ва айрим янги кўприклар сифатсиз қурилгани тўғрисида Озодлик қатор хабарлар берган. Жумладан, 23 мартда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида куни янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушган.
Ўзбекистонда кўприкларнинг 32 фоизи қониқарсиз аҳволда
Амударё туманида март ойида қулаган кўприк қурилишининг пудратчиси "Ўзбекистон темир йўллари" бўлган. Фото муаллифи: Telegram / @uzb_meteo