Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25 декабрь куни коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланмади, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Расман билдирилишича, қолган ҳудудларда 143 кишига коронавирус юққан. Бу билан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 242 кишига етди. Улардан жами 195 193 нафари соғайди. Бир кун ичида соғайганлар сони касал бўлганлар сонидан 45 нафарга кўп бўлди.
Шунингдек, коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1479 нафарни ташкил қилди.