Коронавирус қурбонлари сони 1100 нафарга, пневмония қурбонлари сони 180 нафарга етди

Ўзбекистонда 2 сентябрь куни коронавирус юқтириб беморлардан яна 6 нафари вафот этди, шу тариқа COVID-19 қурбонларининг умумий сони 1 минг 99 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, пайшанба куни мамлакат бўйлаб 689 нафар киши коронавирусга чалинган, бу иллатни юқтириб олганларнинг умумий сони эса 158 минг 561 нафарга етган.

Вазирлик кеча коронавирусга чалинганлардан 583 нафари соғайгани, хасталикдан халос бўлганларнинг умумий сони эса 150 минг 350 нафарга етганини билдирган.

Айни пайтда, ССВ маълумотига кўра, ўтган кеча-кундузда Ўзбекистонда 93 нафар кишида пневмония аниқланиб, бу хасталикка чалинганларнинг умумий сони 5 июлдан бери 24 минг 268 нафарга етган. Пневмонияга чалинган беморлардан 17 минг 46 нафари соғайиб чиққан, 180 нафари эса вафот этган.