Коронавирус юқтириб олганлар сони 99 минг нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 25 май ҳолатига кўра, 99 минг 64 нафарни ташкил этмоқда.

ССВ қайдича, ўтган кеча-кундузда Қашқадарё вилоятидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида 215 киши вирус юқтириб олган.

Айни пайтда сешанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 298 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 94 минг 683 нафарга етган.

Касалхоналарда муолажаси давом этаётган беморлар сони эса шу кунда 3 минг 697 нафарни ташкил этмоқда.

Вазирлик ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этгани, шу тариқа хасталик қурбонларининг умумий сони 684 нафарни ташкил этганини ҳам қўшимча қилган.